
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига қабул бўйича маълумот
Мутахассислик коди | Мутахассислик номи | Ўқиш муддати | Таълим шакли | Қабул вақти |
Контракт суммаси (сўм) |
70411302 | Агробизнес (Master of Business Administration – MBA) |
1,5 йил |
Кундузги Сиртқи |
Қабул комиссияси: Июль-Август Ўқиш бошланиш вақти: Сентябрь |
22 000 000 (1 йил) 33 000 000 (1,5 йил) |
Номзодларга қўйиладиган талаблар: - Олий маълумотга ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажи; - 45 ёшгача (ёш чегараси фақат кундузги таълим шакли учун). |
|
Қабул синовлари тартиби: - Суҳбат (умумий меҳнат фаолияти бўйича); - ДТМ томонидан тест синовлари (мутахассислик ва инглиз тилидан). Инглиз тилидан имтиёз берилиши: - CEFR бўйича Б2; - IELTS бўйича 5,0 балл; - TOEFL бўйича 72 баллдан кам бўлмаган даражада. |
|
Талаб этиладиган ҳужжатлар: Магистратурага кириш истагини билдирган номзодлар комиссияга веб-сайт орқали Олий мактаб директори номига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади: - давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъэктлари биринчи раҳбарларининг имзоси қўйилган тавсия хати; - олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси; - 4х6 ўлчамдаги рангли фотосурат; - паспорт (имтиҳон вақтида асл нусхаси тақдим этилади); - инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат/сертификат (агар мавжуд бўлса). |
|
Ўқишга ҳужжат топшириш: Электрон шаклда Олий мактабнинг веб-сайти орқали амалга оширилади. |